Шунингдек, туман раҳбари шу куннинг ўзида туманнинг “Чўйинчи” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Раҳмонов Элдорнинг ҳам хонадонида бўлди. Раҳмонов Элдор бугунги кунда хонадонида балиқчиликни йўлга қўйиб, ўз оилавий бюджетига даромад келтирмоқда. Туман ҳокими Элдор билан яқиндан суҳбатлашиб, унинг муаммо ва таклифларини тинглади. Элдор туман ҳокимидан боғдорчилик учун ер майдони ҳамда артезиан сув қудуғини қуришда амалий ёрдам сўради. Ер билан боғлиқ мурожаати юзасидан фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Артезиан сув қудуғини қуришда эса имкон қадар амалий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024