Ушбу топшириқнинг ижроси юзасидан бугун, 9 сентябрь куни 1-сектордаги 42-умумтаълим мактабида, 2-сектордаги 14-умумтаълим мактабида, 3-сектордаги 8-умумтаълим мактабида ҳамда 4-сектордаги 59-умумтаълим мактабида сектор раҳбари, мактабгача ва мактаб таълим бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар иштирокида “Оталар йиғилиши” ташкил этилди.
Масъуллар иштирокида ўтказилган “Оталар йиғилиши”да ўқувчиларнинг оталари қатнашиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбиясида оиладаги муҳитнинг аҳамияти, оталарнинг фарзанд олдидаги масъулияти ҳақида фикр алмашишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024