Хусусан бугун, 1 сентябрь куни сектор раҳбарлари ҳамда нуронийлар жамғармаси раиси томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб ўтган, қатағон йиллари қурбони бўлган юртдошларимиз яшаб ўтган хонадонларда бўлиб, уларнинг хотираси ёд этилиб, руҳи-покларига қуръон тиловат қилинди.
Ўтмишини билмаганнинг келажаги бўлмайди, деган халқимизнинг доно гапи бор. Зеро, бугун бутун Ўзбекистон халқи катта тантана қилаётган Энг улуғ, Энг азиз байрам Мустақиллик куни арафасида, ўша қатағон йиллари қурбонларини хотирлаяпмиз, ёд этиб, уларнинг руҳлари шод этилмоқда.
Эътиборлиси, ушбу 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни хайрия тадбири ўша мудҳиш қатағон қурбонларига айланган юртдош ота-боболаримиз яшаб ўтган Шеробод туманининг барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024