Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Бугун шеробод тумани ҳокимлигида йил бошидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиги Г.Исмоилов, туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳалла “бешлиги” иштирок этди.
Бугун, туман ИИБ биносида Шеробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов, туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирокида пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг муаммолари тингланди.
Республикамизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 14-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар 3 тоифага яъни, қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратиб олиниб амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун, 23 июль куни пахта қабул қилиш масканида Шеробод туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, бўйича вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов сектор раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024