Шеробод тумани ҳокимлиги
«Кексалар ҳафталиги» доирасида

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 4-10 октябрь кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги»ни ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан, “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласи фахрий нуронийлари учун саёҳат ташкил этилиб, Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойлари «Ал-Ҳаким Ат-Термизий» ҳамда «Термиз Археология музейи»га саёҳат уюштирилди.

«Термиз Археология музейи»га ташриф давомида Ўзбекистон тарихи, музей фондидаги мингдан ортиқ экспонатлар, ўрта асрларга оид заргарлик буюмлари фахрийларда катта таассурот қолдирди.

Маданий ҳордиқдан завқланган кексаларимиз инсон қадри баланд юртда яшаётганидан фахрланишиб, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлишини тилаб қўлларини дуоларга очишди. Тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси