Бугун, 19 май куни Шеробод туманида навбатдаги фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари ўтказилди.
Эрта тонгдан ҳозирланган сўлим масканларда ташкил этилган сайловларда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шеробод туманида бугун, 18 май куни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 3 куни ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилди.
Навбатдаги сайлов жараёнлари бўлиб ўтган маҳаллалар эса тумандаги “Хўжги” маҳалласи (2-умумтаълим мактаби), “Катта ҳаёт” маҳалласи (“Бобур” истироҳат боғи), “Дўстлик” маҳалласи (Ибн Сино номидаги билим юрти), “Галагузар” маҳалласи
(8-сонли БМСМ) бўлди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганига 90 йил тўлди. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам бугун туман ҳокимлиги томонидан кўзи ожизлиги бўйича биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга “Бахтбек” тантаналар саройида дастурхон ёзилди.
Бир пиёла чой атрофида жам бўлган жамият аъзоларини дастлаб байрам билан Ўзбекистон Республикаси “Кўзи ожизлар” жамияти Шеробод туман бўлинмаси раҳбари Қ.Абдукаримов қутлади. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Чориев ҳам иштирок этди.
Бугун, 17-май куни Шеробод туманидаги 4 та секторга тақсимланган “Буюк ипак йўли” маҳалласи (66-умумтаълим мактаби), “Нуртепа” маҳалласи (70-умумтаълим мактаби), “Каттабоғ” маҳалласи (Ёшлар маркази), “Қўрғон” маҳалласи (1-умумтаълим мактаби)да фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, эрта тонгдан мазкур жараёнлар бошлаб юборилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024