Бугун, 3 январь куни туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими, "Шерободтумангаз" газ таъминоти бўлими, электр таъминоти корхонаси, тиббиёт бирлашмаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими, телекоммуникация боғланмаси ва бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда табиий ва ис газидан заҳарланиш, газдан чақнаш, портлаш ва ёнғинлар шунингдек юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш шунингдек қутқарув гуруҳлари ва тиббий муассасаларнинг фавқулодда вазиятларга доимий шайлигини таъминлаш мақсадида ўқув-амалий машғулот ўтказилди.
Бугун, 26 декабрь куни Шеробод тумани “Зарабоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 71-сонли умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, секторлар ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноятининг муҳокамаси ўтказилди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида ажрим ёқасида турган ёш оилаларни яраштириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Яраштирув йиғилишига 35 нафар ажрим ёқасида турган ёш оилалар таклиф қилинди. Тадбирда туман ҳокими З.Давлатов, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Г.Аминова, туман бош имом хатиби Д.Шукуров, туман жоме масжиди отинойиси Г.Султонова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари О.Жўраева ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази туман бўлими директори Т.Чориевалар, маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этдилар.
Шеробод туманида 2021 йилнинг 23 декабрь куни Имом Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий зиёратгоҳида туман ҳокимлиги, туман жоме масжид имомлари ва ушбу зиёратгоҳ масъуллари иштирокида “Маданий мерос ва мен” шиори остида акция ўтказилди. Акция давомида зиёратгоҳ атрофига кўчатлар экилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Шеробод туманида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Форумда сектор раҳбарларининг кубоги спорт мусобақалари ташкил этилди. Хусусан, туманнинг Чўйинчи маҳалласида жойлашган янги спорт мажмуасида футбол, волейбол (ўғил ва қиз болалар ўртасида), арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турлари бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023