Шеробод тумани ҳокимлиги
БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ОТА-ОНА

Бугун, 2 июнь куни эса ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар истиқомат қилувчи “Чўйинчи” маҳалласида ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиги, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи, туман Имоми ва бошқа масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашишди. Муҳокама чоғида асосан, тўй ва базмларда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли орасида профилактик ишлар олиб бориш ва маҳалла ёшларининг тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан сўз юритилди. Келгусида бу каби ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш бўйича қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди ва зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси