Унда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари шунингдек, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектлари қатнашдилар. Йиғилишда асосий масала давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли Қарори ижросини таъминлаш шунингдек, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича сўз юритилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024