Шеробод тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади:

1. Индивидуаль ҳисобга олиш – рўйхатга олишда ҳар бир киши бўйича маълумотлар алоҳида ҳисобга олинади. Бу эса турли тавсифлар бўйича маълумотларни шакллантириш имконини беради;
2. Маълум бир вақтда ўтказиш – аҳолини рўйхатга олиш маълум бир аниқ ва ягона ҳисоб вақтида маълумотлар йиғилади;
3. Умумийлик – аҳолини рўйхатга олиш мамлакатнинг барча ҳудуди бўйича аниқ вақтда барча аҳоли, уй хўжаликлари ва уй-жойлар сони тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради;
4. Кичик аҳоли пунктлари бўйича маълумотлар йиғиш – аҳолини рўйхатга олиш энг кичик аҳоли пунктлари бўйича аҳоли сони ва тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради;
5. Аҳолини рўйхатга олишнинг даврийлиги ўрнатилганлиги (мунтазам ўтказилиши) – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни таққосланишини таъминлаш мақсадида даврий равишда ўтказилади. Одатда ҳар 10 йилда камида бир маротаба ўтказиш тавсия этилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
64 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси