Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОДДА "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 24 август куни Шеробод туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог ўқитувчилар учун шўъба йиғилишлари куннинг биринчи қисмида туман халқ таълими бўлими методистлари ҳамда илғор тренинг ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказий биносида куннинг иккинчи ярмида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларнинг директорлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ўтган ўқув йили давомида алоҳида ўрнак кўрсатга фан ўқитувчилари "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" да иштирок этишдилар.

364265
0

ЭКОЛОГИК МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Р.Сафарова иштирокида кўчат экиш ва уларни ўз вақтида парваришлаш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

364265
0

12 НАФАР ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудудида 12 та маҳалла мавжуд. Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари арафасида туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбари ташаббуси билан мазкур маҳаллаларнинг ҳар биридан хатлов натижасида энг эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларнинг 12 нафар фарзандларига суннат тўйлари ўтказиб берилди. 

Бугун 24 август куни эрта тонгдан тўй болалар дастлаб 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров бошчилигида Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди. Шундан сўнг туманимиздаги “Бахтбек” тўйхонасида улар катта тантаналар билан кутиб олинди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар тўй болаларни табриклаб, уларга яхши тилаклар билдиришди. 

364265
0

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Куни кеча Сурхондарё вилояти Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси Ҳ.Хуррамова бошчилигида Шеробод тумани Мактабгача таълим бўлими хотин-қизлари учун тумандаги Ахборот-кутубхона марказида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Туман Аёлларни Реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Ижтимоий мослаштирув маслаҳатхонаси бошлиғи ҳамда Тарғибот гуруҳи раҳбари Т.Чориева, туман Жоме масжиди имом ноиби С.Пўлатовлар иштирок этишди.

364267
0

Самарали ижро интизоми – ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омилидир

Бугун, 24 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва аппарат ходимлари, шунингдек тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда дастлаб янги тайинланган ходимлар таништирилди.

364267
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси