Шеробод тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Шеробод тумани Кенгашининг фермер ва деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгаларига мурожаати

Ҳурматли ҳудудий кенгаш раислари!

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига сифатли кафолатланган тут, ток ва бошқа кўчатлар билан таъминлаш юзасидан маълумотлар бериб боринг.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кўчатлар харид қилиш бўйича Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар бериш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилингизлар!
Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш борасида тизим яратиш бўйича ишларни ташкил этишда фаол иштирок этинг;
Кўчатларни етказиб бериш ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҳузуридаги “Қува томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий амалий маркази”да етиштирилган ток, тут ва бошқа мевали дарахт кўчатларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тизимли етказиб бериш бўйича ҳар бир туман марказларида кўчат сотиш ярмаркалари ва савдо расталарини ташкил этинг.
Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!
Сизларни ҳурматли Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этиб тут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экишга чақирамиз!
Бу билан сиз халқимизга хос эзгу фазилатларга ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз! Зеро, нафақат ҳовли ва уйларимиз мана шу, маҳалла, шаҳар ва мана шу ватан ҳам ўзимизники. Унинг озодалиги ва кўркамлигига барчамиз масъулмиз.
Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Сурхондарё вилояти Шеробод тумани кенгаши

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси