Шеробод тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЕРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 56-СЕССИЯСИ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Сессия кун тартибидан ўрин олган барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли Қарорлар қабул қилинди.

Айниқса, Шеробод туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил
3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

758335
0

ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ МАҚСАДИДА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун 25 октябрь куни туманимиздаги спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман мудофаа ишлари бўлими, Миллий гвардия Шеробод тумани Қўриқлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда, “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техник клуби билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида спортнинг армрестлинг, пневматик қуролдан ўқ отиш, арқон тортиш ва тош кўтариш турларидан мусобақалар ташкил этилди. Унда ўқувчи ёшлар фаол қатнашишди.

759054
0

"ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ" НИШОНЛАНДИ

Бугун, 25 октябрь куни Шеробод туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва “25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири ташкил этилди.

759066
0

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМШИРАЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 25 октябрь куни туманимиздаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Донаев, мутахассиси И,Шайманова, туман мактабгача таълим бўлими маъсул ходими О.Ҳусанов, туман СЭО ва ЖС санитария бўлими мудири Қ.Баратов, туман тиббиёт бирлашмаси болалар врачи С.Ниязовалар иштирокида Шеробод туман МТБга қарашли барча ДМТТларининг ҳамширалари ва шунингдек, Бойсун, Бандихон, Қизириқ, Музработ туманлари ДМТТларининг ҳамширалари учун овқатдан заҳарланиш ва унинг профилактикаси хамда ДМТТ хамшираларининг вазифалари мавзусида семинар ташкил этилди.

758510
0

“Е-ҳуқуқшунос” электрон тизимидаги янгиликлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Шеробод туман адлия бўлими ҳамда туман Юридик хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходимлари томонидан тумандаги 56-сонли умумтаълим мактаби биносида тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали буйруқ ва меҳнат шартномаларига туман юридик хизмат кўрсатиш марказидан хулосалар олиш ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

758512
0
Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси