Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида туман ҳокимлигида ташкил этилган узлуксиз навбатчилик штаби фаолияти муҳокама қилинди, шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари борасида сўз юритилди. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, муҳими, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Қолаверса йиғилишда муаммоли кредитлар, аҳоли саломатлигини асраш ва шунга ўхшаш бошқа қатор масалалар ҳам муҳокама этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024