Туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, шифохонасининг иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Бугун, 10 январь куни тумандаги спорт мактабида "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан туман ИИБ бошлиғи кубоги учун ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда ходимлар спортнинг кураш, теннис, волейбол ҳамда бошқа турларидан ўзаро беллашишди.
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида аҳолининг “зангори” ёқилғига бўлган эҳтиёжи ортади. Шунинг учун ҳар бир истеъмолчи хавфсизликни таъминлаш мақсадида газдан тўғри ва оқилона фойдаланиши шарт.
Бугун, 9 январь куни тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Уч авлод вакиллари” учрашуви ўтказилди. Унда Республика Нуроний жамғармаси вакили Қ.Матниязов, Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор О.Соатов, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари М.Чориев, Шеробод туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Чориев, шунингдек маҳалла фаоллари, нуронийлар, “Бувижонлар” мактаби аъзолари, ёшлар, ижодкорлар иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024