Йиғилишда вилоят ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Хусусан туманнинг Дўстлик ҳудудидаги "Сабина" МЧЖ ҳамда У.Юсупов ҳудудидаги "Орзулар Сари" фермер хўжаликлари эгалари ердан самарсиз фойдаланганлиги учун ўз розилиги билан ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш истагини билдирди. Келгусида тумандаги бўш турган ер майдонларидан ҳам унумли фойдаланиш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024