"Шерободтумангаз" газ таъминоти бўлими Сиздан табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли хонадонларини турмушда фойдаланиб келинаётган табиий ва суюлтирилган углеводород гази сизиб чиқиши ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб, портлашга хавфлилиги, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резинашланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларнинг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши натижасида жабрланиши, ҳаттоки ҳалок бўлишига олиб келиши тўғрисида огоҳлантиради.
Куни кеча 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдураҳмоновлар иштирокида ушбу секторга қарашли бўлган 12 та маҳалладаги ёшлар етакчилари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишди етакчиларнинг иш фаoлияти, сектор раҳбари ва ёшлар учрашувларида тушган мурожаатлар ва натижалари, сектордаги маҳаллалар кесимида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни дафтардан чиқaриш кўрсаткичлари, ҳамда “Ёшлар дафтари”га келиб тушган аризалар ҳолати ва бошқа масалалар юзасидан танқидий-таҳлилий мулоҳазалар юритилди.
❌ Иситиш жиҳозларидан узоқ вақт фойдаланманг;
❌ Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
⚠️Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
⚠️Газ ускуналарини улашда ностандарт резина шланглардан фойдаланманг;
✅ Иситиш печлари ва мўриконларнинг созлигини текширинг;
Хабарингиз бор, юртимизда 15 ноябрдан 15 декабргача Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан куни кеча Шеробод туман ФВБ томонидан тумандаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳамда Абу Али Ибн Сино Жамоатчилик саломатлик тиббиёт техникуми ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Шеробод тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Қўлдош Кўчаров иштирокидаги очиқ мулоқотда халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши котибияти, туман Адлия бўлими ҳамда Ахборот-кутубхона маркази вакиллари, шунингдек, "Шеробод ҳаёти" газетаси ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда бошқа масъуллар қатнашишди. Мулоқотда дастлаб Қ.Кўчаров Шеробод туманида электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантириш учун замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақида маъруза қилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023