Иккинчиси, ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига богʻлиқдир. Мукаммал боʻлмаган қонунлар ишламайди ва айрим уддабуронлар бундан усталик билан фойдаланадилар.
Учинчиси, институционал сабаблар боʻлиб, уларга аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан ҳолилиги киради.
Тоʻртинчиси, ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маʼнавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлигидир.
Зеро, бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади. Шу билан бирга, унинг таʼсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи ёʻқолади. Коррупциянинг ҳар қандай коʻринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, оʻзимиздан бошлашимиз, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз зарур.
Сурхондарё вилоят судининг судяьси Ж.Худойбердиев
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024