Ушбу ҳолат бўйича туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра 2022 йилда ушбу 4К-609 “М-39 автойўли-Эгарчи қ. –Хатак қ” автомобиль йўлининг 0-24 км йўлини жорий таъмирлаш учун 28 040,0 сўм маблағ (лиминт) ажратилиб, таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳамда Мазкур 4К-609 “М-39 автойўли-Эгарчи қ. –Хатак қ”автомобиль йўлининг 0-24 км йўлига жорий таъмирлаш учун 2023 йилда юқори турувчи маҳкамалардан 2 750,0 миллион маблағ ажратилиши сўралган. Белгиланган маблағ ажратилиши билан ушбу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қилинди.
Ҳурматли аҳоли ва фуқаролардан шуни сўраб қолардик Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси жорий этилди. Шунга мувофиқ "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали менинг йўлим лойиҳаси ва бошқа лойиҳалар учун таклиф киритинг, энг кўп овоз бериш босқичда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлинг ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилашда ўз ҳудудингизни обод қилинг.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024