Шеробод тумани ҳокимлиги
3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, 21 февраль куни 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Шеробод туман бўлими бошлиғи Қ.Абдураҳмоновлар иштирокида Ёшлар маркази биносида "Катта-боғ" маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказилди. Унда сектор котиби, маҳалла ёшлар етакчиси ҳамда ёшлар қатнашишди.

700206
0

Ёшларнинг муаммолари хонадонига бориб ўрганилмоқда

Бугун, 21 февраль куни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдураҳмоновлар томонидан мазкур сектордаги "Катта-боғ" маҳалласи муаммоли ёшларнинг хонадонига бориб, уларнинг аҳволи ўрганилди.

700206
0

ШЕРОБОДДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 21 февраль куни туман Ахборот кутубхона марказида Сурхондарё вилояти Оила ва хотин қизлар бошқармасининг масъул ходими М.Сахиева томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

700206
0

Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли топшириғига биноан воҳамизда ўтказилаётган “Соғломлаштириш акцияси” доирасида бугун Шеробод туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги “Пошхурт” қишлоғида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” ҳамда “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

701672
0

Шерободда чуқурлаштирилган бепул тиббий кўриклар ўтказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17 февралидан бошлаб, 10 кун давомида Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика муассасаларидан келган малакали тиббий мутахассислар томонидан тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар учун соат 9:00 дан 18:00 гача (эски шифохона) “Қўрғон” маҳалласидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларда чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказилиши белгиланган.

701672
0
Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси