Шеробод тумани ҳокимлиги
Самарали ижро интизоми – ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омилидир

Бугун, 27 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва аппарат ходимлари, шунингдек тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарор, Фармон ва Фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли қилиб ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилиши ҳолати ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

638046
0

Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Шеробод туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Бугунги ташриф давомида вилоят раҳбари дастлаб Шеробод туманининг 2-сектори ҳудудидаги "Сурхондарё агрохизмат" МЧЖ қошидаги био фабрика, шунингдек, “Жануб сара-уруғлари элита-уруғчилик хўжалиги” фаолияти билан танишди. Манзилдаги арпани зарарлаш, трихограмма кўпайтириш, оналик материалларини кўпайтириш ҳамда олтинкўз кўпайтириш хоналарини кўздан кечирар экан, вилоят раҳбари лаборатория ходимларига соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Навбатдаги манзил "Сурхондарё Агрохизмат" МЧЖ кластерига қарашли Дўстлик пахта қабул қилиш маскани бўлди. Манзилда вилоят ҳокими соҳа вакиллари билан учрашиб, олиб борилаётган ижобий ишлар билан танишди. Шунингдек, ҳудуддаги 20 нафарга яқин механизаторлар билан суҳбат давомида бу йилги ғалла учун ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

639777
0

Тадбиркорларнинг муаммолари тингланди

Куни кеча Шеробод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.Хўжамқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраевлар иштирокида аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

639777
0

“Меҳнатобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Бугун, 23 февраль куни Шеробод туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.Хўжамқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраевлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

640067
0

Ободлик сари

Зумрад баҳор юртимизга сеп ёйишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўклам арафасида маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ариқ ва зовурларни тозалаб, турли кўчатлар экиш азалдан халқимизга хосдир.

639777
0
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси