Сурхондарё вилояти ҳокими топшириғига биноан Шеробод тумани ҳокими томонидан тасдиқланган режа-график асосида бугун, 3 март куни тумандаги "Ғуржак-1" ҳамда "Қуллуқшо" маҳаллаларида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Дин ишлари қўмитаси вилоят бошқармасининг Шеробод тумани бўйича масъул ходими, Шеробод жомеъ масжиди ва бошқалар ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Туманининг «Чўмишли» маҳалласи ҳудудида жойлашган Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ёдгорлик мажмуасида манзилга яқин ҳудудлар мутасаддилари, диний соҳа вакиллари қабристон ва зиёратгоҳларда фаолият юритувчи масъуллар ҳамда нуронийлар иштирокида семинар ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари А.Абдураҳмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби А.Сайфиддинов, Шеробод тумани ҳокими З.Халилов, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар семинарда иштирок этишди.
Хайрли ишларни бошлашдан олдин элга ош бериб, улуғларнинг, нуронийларнинг дуоларини олиш – халқимизга хос қадим қадрият. Чунки шу тарзда бошланган иш хайрли якун топиши тажрибада кўп бор кўрилган. Имом Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий мажмуасида дастурхон ёзилиб, 10 га яқин дошқозонларда тайёрланган ёрмалар халққа улашилди.
Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари А.Абдураҳмонов, туман ҳокими З.Халилов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Юртимизда жорий этилган "Беш ташаббус олимпиадаси" ўтган қисқа фурсат ичида мамлакатимизнинг минглаб ёшларини қамраб олди. Олимпиаданинг навбатдаги мавсумларини ҳам юқори савияда ташкил этиш мақсадида бугун Шеробод туманининг 48 та маҳалласида фаолият юритаётган Ёшлар етакчиларига волейбол, баскетбол, футбол тўплари ҳамда бошқа спорт анжомлари топширилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024