Шеробод тумани ҳокимлиги
Кўп-қаватли уй-жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Бугун, 24 январь куни туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа алоқадор масъуллар туманнинг

1-сектори ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жойларда бўлиб, манзилдаги шароит ва муаммолар билан яқиндан танишишди.

222735
0

Сурхондарё вилояти прокурори Шеробод туманида бўлиб, таълим муассасаларидаги иситиш тизимини кўздан кечирди

Бугун, 24 январь куни Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев, туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари тумандаги умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, иситиш тизими аҳволини ўрганди.

221530
0

Депутатларнинг маҳалла фуқаролар ҳамда сайловчилар билан навбатдаги учрашувлари ўтказилди

24-январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати С.Абдулахатова, Шеробод тумани Кенгаши депутати С.Боқийев туманнинг “Галагузар” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

197154
0

Таълим муассасаларидаги иситиш тизими ўрганилмоқда

Туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳудудлардаги таълим муассасаларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Хусусан, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб интернати ва касб-ҳунар мактабларида ўқув жараёнларини ташкил этиш аҳволи, куз-қиш мавсумига етарли кўмир захираси мавжудлиги ўрганилди.

221531
0

“Мард аскар – ёшларга намуна” ҳамда "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" шиорлари остида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши бўлинма аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича табдирлар режасига мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Шеробод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Мард аскар – ёшларга намуна” шиори остида Шеробод тумани “Учёғоч” маҳалласи Пошхурт қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмда ўз хизмат бурчини адо этаётган аскарлар билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар мазкур ҳарбий қисмда бўлишди.Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, шоирлар томонидан ўқилган шеърлар ва улар томонидан ташкил этилган “Маҳорат дарслари” ҳамда мазкур ҳарбий қисм қошида ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этилган “Ватанпарвар” тўгараги аъзоларининг чиқишлари тадбирнинг аҳамиятини белгилаб берди.

221533
0
Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси