Давлатимиз раҳбарининг жорий йилда Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари асосида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар вакилларини 2023 йил Рамазон мавсумида бепул "Умра" зиёратига юбориш белгиланган эди. Шу муносабат билан Шеробод туманидан ҳам 8 нафар отахон ва онахонлар бепул Умра зиёратига бориб, бугун туманимизга қайтиб келишди.
Куни кеча туманимиздаги "Бобур" номли истироҳат боғида жойлашган "Пахтакор" ўйингоҳида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи "Ашула ва рақс" ансамблининг таниқли санъаткорлари иштирокида ўтказилган ҳайрия концерт дастури йиғилганларнинг барчасини бирдек мамнун эта олди.
Бугун, 1 апрель куни туман ҳокими З.Халилов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Хабар қилганимиздек бугун, 30 март куни туманнинг 2-сектор ҳудуди “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласидаги спорт майдончасида туман прокуратураси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Шеробод туман оила ва хотин-қизлар бўлими, “Узунсой” ҳамда “Гулистон” маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари ташаббуси билан бугун, 30 март куни “Узунсой” маҳалласининг Хатак қишлоғида “Аёли эъзозланган юрт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024