Шеробод тумани ҳокими З.Халилов бугун, 31 январь куни туманнинг 2-сектори ҳудудидаги “Ҳакимобод” маҳалласида бўлиб, манзилдаги сув иншоотининг аҳволини кўздан кечирди. Шунингдек ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларни бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан хабардор этди.
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига 11-Чағатой сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Қ.Рахамов туманнинг “Чағатой”, “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сонли Қарорига асосан
Шеробод туманидаги Ёшлар маркази биносида спортнинг Шахмат тури бўйича 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун мусобақанинг Шеробод туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақани Шеробод тумани ҳокими З.Халилов ва сектор раҳбарлари ҳам кузатиб боришди.
Жами 1800 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган баҳслар кескин ва муросасиз кечди. Сўнгги вақтларда ёшлар орасида юқори қизиқишга сабаб бўлаётган Шахмат спорт тури тобора оммалашиб бораётганини бугунги баҳсларга ёшларнинг муносабатидан ҳам билиш мумкин эди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023