Тарғибот ишлари давомида ўқувчилар Сурхон давлат қўриқхонаси фаолияти, бетакрор табиати, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида бой тасаввурга эга бўлишди ва ўзларининг қизиқтирган саволларига қўриқхона илмий ходимлари томонидан батафсил жавоблар олишди.
Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, ўқувчи ёшларга табиатга нисбатан меҳр уйғотиш, уни асраб авайлаш ҳамда келгуси авлодларга етказиш зарурлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” тингловчи уқувчиларга тарқатилди, Бундан кўзланган мақсад ноёб тур вакилларини сақлаш ва табиатга эҳтиёткорона муносабат бўлишликдир.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024