Шеробод тумани ҳокимлиги
МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ, ЁШЛАР НИГОҲИДА

Сўнгги йилларда миллий армиямиз ёшлар нигоҳида чинакам мардлик ва жасорат мактабига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Юртимизнинг олис ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам барча ёшдаги фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувлар, экскурсиялар ва фестиваллар фикримиз далилидир.

Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси Шеробод тумани "Чўйинчи" маҳалласида жойлашган спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда туманда истиқомат қилаётган фахрийлар, ҳарбий пенсионерлар ва тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 700 нафардан зиёд ўқувчи ёшлари ташриф буюрди.

Дастлаб туман ҳокими У.Алимов сўзга чиқиб миллий армиямиз қудратлилиги ва ёшларимиз ватанпарвар бўлиб ўсиши биз учун муҳимлигини бугунги кунда ёшлар учун сифатли таълим олиш ҳамда катта марраларни забт этишларида барча имконият ва шароитилар мавжуд эканини таъкидлаб ўтди.

Ундан сўнг ҳарбийларни тантанали юриш билан бошлаб бериб ҳамда ҳарбийларимизни жанговар тайёргарлиги намойиш этилди.

Бугунги кунда ёшлар учун сифатли таълим олиш ҳамда катта марраларни забт этишларида барча имконият ва шароитилар мавжуд эканини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси