Бугун, 27 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва аппарат ходимлари, шунингдек тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарор, Фармон ва Фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли қилиб ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилиши ҳолати ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 25 февраль куни туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилот директорлари, методистлар, тарбиячилар, ҳамширалар ҳамда хўжалик мудирлари иштирокида навбатдаги ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024