Шеробод тумани ҳокимлиги
Пробация назоратида турган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, воҳамизда жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида куни кеча Шеробод туман ИИБ ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳкумлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирок этиб, пробация назоратида турган шахслар билан суҳбатлашишди.

14022
0

СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Куни кеча туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдурахмонов иштирокида “Катта боғ” маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилиб, уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.

16094
0

ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бир қаторда фуқаролар  ва тадбиркорлик субъективларининг манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинишида уларнинг ўзлари ҳам билиши керак бўлган энг асосий мавзулардан бири бу Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божининг ўрни ва ундан кимлар тўлашдан озод этилганлиги ҳақида қуйидагиларни билишимиз зарур.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
2-боби 7-моддасида, давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ушбу қонун билан белгиланганлиги кўрсатилган.

Мазкур қонуннинг 8-моддасида, 44 та ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Хусусан, 1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

51) даъвогарлар — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

6) юридик ва жисмоний шахслар — алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

7) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

8) юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;

9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

10) истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;

11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;

12) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

13) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

131) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари — кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;

14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан;

15) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

17143
0

"Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ўтказилди

Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари ўқувчи ёшларининг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида бугун, 23 ноябрь куни Шеробод туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашув ўтказилди.

16416
0

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 23 ноябрь куни вилоятимизда олиб борилаётган Пробация ойлиги доирасида жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди томонидан туман маданият марказида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

16419
0
Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси