Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раисининг 2022 йил 11 январдаги 000029-сонли буйруғи асосан комбинат таркибий бўлинмаларида ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ошхоналар ва ювиниш хоналарини, ишчи-ходимларни муаммоларини ўрганиш ишлари олиб бориш белгиланган.
Бугун, 16 январь куни туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласи Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими З.Давлатов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Чориев ва Р.Холмирзаевалар иштирокида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан туман ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда бир гуруҳ аскар ва зобитлар тақдирланди. 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Шукуров Ўткир Рўзиевич ҳамда туман туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Чориев Мақсуд Ўрозовичлар юрт осойишталигини таъминлаётган ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб, Ватан олдидаги шарафли бурчларини адо этишдаги машаққатли фаолиятларига зафарлар тилади. Шунингдек ҳарбий қисм командирига Ишчи ишлар бўлимининг ташаккурномаси ҳамда туман ҳокимининг табриги ва эсдалик совғалари топширилди.
Бугун 12 январь куни Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Бугун, 10 январь куни 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Ички ишлар бўлими, туман Мудофаа бўлими ва муддатли ҳарбий хизматини ўтаб келган хизматчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ибратли тенгдошим” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024