Шеробод тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ушбу ҳолат туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Мазкур мурожаат юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари “Катта ҳаёт” маҳалласининг Лаъл йўли кўчасида бўлишиб, ҳолатни жойига бориб ўрганиб чиқишди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу кўча таъмирга муҳтож бўлиб, жорий йил 6-7 февраль кунлари ёмғир ёғиши натижасида кўчада сув тўпланган ва аҳоли томонидан кўчанинг ҳар икки ёнида ҳам деворлар қурилиши ва кўча қисқариши натижасида тўпланган ёмғир суви оқиш йўллари беркилиб, кўчани ўзида тўпланган сув ва лойгарчилик юзага келган.
Ушбу кўчани тошлаш ва таъмирлаш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан мурожаатдаги кўчанинг 350 метр қисмини 2022 йилнинг 4-чорагида таъмирлаш режалаштирилган.
Шу ўринда аҳоли вакилларидан ички йўлларни белгиланган муҳофаза қисмларида ҳар хил қурилишларни амалга оширмасликни ҳамда кўчада тўпланадиган ёмғир ва бошқа сувларнинг чиқиб кетиш йўлларини ёпиб қўймасликларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси