Бугун, 5 февраль куни туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Қуллиев ва туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиевлар иштирокида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди.