Аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси Асқар Мамараимов ва туман Адлия бўлими бошлиғи Фарход Рахмоновлар иштирок этиб, фуқаролардан келиб тушган суд-ҳуқуқ ва турли масалалар бўйича мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўтказилган сайёр қабул якунида фуқароларга мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлиши, аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланиши, мурожаатларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024