2022 йилнинг 7 апрель куни 3-сектор ҳудуди "Гуржак-1" маҳалласи 5-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров иштирокида “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчилари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва мактаб директори ҳамда тегишли масъуллар қатнашди.
Бугун, 6 апрель куни туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 24-мартдаги қарори билан тасдиқланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасининг 3-бандига асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини жойларда тушунтириш юзасидан тарғибот режаси асосида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш Шеробод тумани комиссияси томонидан ўқув-семинари ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025