Бугун, 15 июнь куни туманнинг "Пошхурт" маҳалласидаги 33-сонли мактабда "Миллий алла" фестивалининг туман босқичи Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман Кенгаши, туман Халқ таълим бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси иштирокида бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари ва мактабларнинг ижодкор ўқитувчилари ҳамда фаоллар қатнашдилар.
Бугун, туманнинг 2-сектор ҳудудидаги ғалла майдонларидан бўшаган ер майдонлари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар шунингдек эҳтиёжманд ҳамда ишсиз бўлган аҳоли вакилларига Н.Муродов ҳудудидаги "Маматқул Улуғбек Абдусамад" фермер хўжалиги, Исо Термизий ҳудудидаги "Исмат-Ҳикмат Барака" фермер хўжалиги, Мустақиллик ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабининг ер майдонларидан бир марталик мавсумий фойдаланиш учун 20 сотихдан 50 сотихгача бўлган дала майдонларидан ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-6551-сонли фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида Ёшлар фестивали Шеробод туманидаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуасидан жорий йилни 15 июнь куни Термиз шаҳри йўналиши бўйича ҳаракати бошланди.
Блог ва блогер атамалари
бугунги кунда жамиятимизда жуда кўп тилга олинмоқда.
Блог нима?
Блог – бир ёки бир неча шахснинг нисбатан содда тилда ифодаланган матн, видео ёки карикатура/сурат шаклида доимий равишда жойлаб бориладиган шахсий қарашлари, қизиқишлари, фикрлари, шахсий тажрибаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи веб-сайт ёхуд веб-саҳифа. Блог веб-сайт кўринишида, ижтимоий тармоқларда эса саҳифа (масалан фейсбукдаги), канал (телеграмдаги) ёки оддий профиль (фейсбук ёки твиттердаги) кўринишида бўлиши мумкин.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023