Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Дастлаб барча ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили ётгани, ислоҳотларнинг туб замирида "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганлиги таъкидланди. Ҳар бир ўзгаришлар ҳаётий зарурат экани мисоллар билан тушунтириб берилди.
Шеробод тумани 27-сонли умумтаълим мактаби, Шеробод тумани Ободонлаштириш бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Боқиев ва Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси, меҳнат жамоалари иштирокида ташкил этилди.
Бугун, 4 июль куни эрта тонгда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Спортни ривожлантириш бўлими ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда 3-секторда жойлашган оғир ҳудуд бўлган "Истиқбол" маҳалласи ёшларининг таклиф ва ташаббуслари билан тумандаги "Дўстлик" ва "Меҳробод" маҳалласи кесишувидаги "Мустақиллик" кўчасида веломарафон ташкил этилди.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.
Сессияда асосан, туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар, "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга
"Аёллар дафтари" жамғармасидан маблағлар ажратилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024