Бугун, 31 август куни Шеробод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил колониясида Шеробод туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, маданият бўлими, 8-сонли БМСМ ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл-азиз, инсон-азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эътибор вилояти марказидан олис бўлган Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга қаратилди.
Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 32 хонадондан иборат янги уйларнинг калитлари тантанали тарзда топширилди.
Бугун, 31 август куни туман ҳокимлиги, туман ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ҳамда “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
Бугун, 30 август куни туманимиздаги "Ёшлик" ошхонасида Кўзи ожизлар жамиятининг Шеробод тумани бўлими аъзолари учун Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023