Шеробод тумани ҳокимлиги
Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш барчамизнинг бурчимиздир!

Осойишталик, ёнғин хавфсизлиги ва энг аввало саломатликка жиддий хавф туғдирадиган бу турдаги воситаларнинг зарари ва оқибатлари ҳақида барча мутасадди давлат органлари томонидан ҳам кенг миқёсдаги тушунтириш-тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда-ки, ушбу масала шу кечаю-кундуз-да бир қадар долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиляпти.
  Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асрашга барчамиз бирдек масъулмиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўз вақтида хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик. 

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган турли хил бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдирлар.
Шу ўринда, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун қандай жавобгарлик кўзда тутилганига тўхталадиган бўлсак, қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, модда диспозитсиясига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганлик учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.
Зеро, гап осойишталигимиз, хавфсизлигимиз ва энг аввало, фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, лоқайд бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси О.Каримов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси