Шеробод тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижроси юзасидан маблағ ажратиш тўғрисида

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг 2021 йил 31 майдаги “Шеробод туман маҳаллий буджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 213/VI-30-сон қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакиллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича комиссиянинг хулосасини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Опенбюджет.уз” портали орқали овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилган тадбирларга маблағларни йўналтириш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шеробод туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг ”Openbudjet.uz” портали орқали овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилган ID 1100300072 “Шеробод туман Чағатой маҳалласининг туман маркази билан боғловчи асосий кўча туман тиббиёт бирлашмаси кўчасидан бошлаб маҳаллани Мажнунтол маҳалласи билан боғлаган йўл қисмини, маҳалла марказини серқатнов Сулаймон-ота зиёратгоҳи ва Хазрати Адхам қабристони билан боғловчи йўлни ва маҳалла аҳолиси қишлоқ оилавий поликлиникаси, 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 26-сонли болалар мактабгача таълим муассасаси билан боғлайдиган йўлнинг серқатнов қисмлари ва бошқа таъмирталаб аҳволдаги ички йўлларни асфалт қилиш” таклифи учун 700 000 000 (этти юз миллион) сўм ҳамда ID 1100300070 “Шеробод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларининг барча тарбияланаётган болаларнинг шароитини яхшилаш мақсадида мебел жиҳозлари билан таъминлаш” таклифи учун шаклланиб турган қолдиқ маблағлардан 347 000 000 (уч юзи қирқ етти миллион) сўм маблағлар шу мақсад учун йўналтирилсин.

3. Шеробод Молия бўлими (И.Қўшоқов)га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағларни режалаштириш учун туман маҳаллий буджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси ҳамда туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Т.Сапаров) ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (С.Боқиев)га тегишли тартибда ишларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

4. Шеробод туман Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (Ж.Шафиев)га туман ҳокимлиги Молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Панжиев), халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвеститсиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Чориев) зиммаларига юклатилсин.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси