Давра суҳбати давомида ходимлар ва ёшларга коррупцияга қарши курашиш ва жамият ривожига ҳар томонлама салбий таъсир кўрсатувчи иллат бўлган коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилиб, рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини бериш, нотариат ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш, ер участкаларини ажратиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш каби кўплаб соҳаларда коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмлар жорий этилаётган бўлса-да, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолаётганлиги таъкидланганлиги ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича фармондан келиб чиқувчи вазифалар ва қонунчиликка киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар тўғрисида давра суҳбати иштирокчилари эътиборига етказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024