Шеробод тумани ҳокимлиги
UZEX акцияларини капитализатсияси: бу акциядорлар учун нимани англатади

2024-йил 19-ноябрдан бошлаб UZEX акцияларининг савдоси акцияларни капиталлаштириш ўтказилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилди. Бу ўзгариш акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимлашга қаратилган.

Нима бўлади?

Ҳар бир акциядор мавжуд бўлган ҳар бир акция учун 4 та қўшимча акция олади. Масалан, сизда 10 та акция бўлган бўлса, капитализатсиядан кейин улар 50 тага етади. Бунда сизнинг умумий сармоянгиз аввалгидек қолади, чунки битта акциянинг қиймати мос равишда тўғриланади.

Масалан:

  • Капитализатсиядан олдин: 10 та акция 15 399 сўмдан = 153 990 сўм.
  • Капитализатсиядан сўнг: 50 та акция 3 079,8 сўмдан = 153 990 сўм.

Шуни тушуниш керакки, сизнинг акциялар пакетингизнинг умумий қиймати ўзгармайди, уларнинг сони эса ортади.

Нима учун нарх ўзгаради?

Капитализатсия акцияларнинг умумий сонини кўпайтиришни назарда тутади, бу эса уларнинг ҳар бирининг нархини пасайтиради. Қайта ҳисоб-китобдан сўнг акцияларнинг қиймати 3 079,8 сўмни ташкил этади, бу Халқчил ИПО доирасида сотиб олинган нархидан (12900 сўм / 5 = 2 580 сўм) 19,4% га юқори.

Акцияларнинг ўсиш салоҳияти UZEX акциялари капитализатсия қилингандан сўнг ўрта муддатли истиқболда бир донаси 3 663,6 сўмга кўтарилиши, яъни Халқчил ИПО доирасида сотиб олинган нархидан 42% юқори бўлишини кутилмоқда. Прогноз инвесторларнинг юқори манфаатдорлиги, компаниянинг молиявий кўрсаткичларининг яхшиланиши ва фонд бозоридаги умумий фаолликнинг ўсишига асосланган.

Бу акциядорлар учун нимани англатади?

Капиталлашув сизнинг сармоянгизни камайтирмайди. Бу фонд бозоридаги стандарт амалиёт бўлиб, у акцияларни янги сармоядорлар учун янада қулайроқ қилади ва амалдаги акциядорларга келажакда ўсиш учун имкониятлар яратади.

Л.Ғоибов “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ Сурхондарё вилояти вакили

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси