Шеробод тумани ҳокимлиги
ЕР УЧАСТКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

Бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

Барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади,

Бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализатсия қилинган ер участкалари мустасно.

Л. Ғоибов 

"Електрон онлайн ауксионларни ташкил этиш” АЖ Сурхондарё вилояти вакили

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси