Шеробод тумани ҳокимлиги
Иқтисодий судлар томонидан ишларни кўриб чиқиш тартиби.

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
25-моддасида назарда тутилган ҳоллар судга тааллуқлилик белгилаб қўйилган ҳамда суд ишини юритишга оид янги процессуал ҳуқуқ нормалари акс этганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ёки фуқаролар ҳам иқтисодий судларга мурожаат қилишаётганида мазкур тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Ишларнинг иқтисодий судларга тааллуқлилиги ўзи нима? - Иқтисодий судлар суд ҳокимиятининг бир тармоғи сифатида қонунчилик билан фақат ўзига юклатилган низоларга доир ишларни кўриб чиқиб ҳал қилади.

Қонунчилик деганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодекси ва бошқа қонунчиликлар тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодекси 25-моддасида иқтисодий судларнинг судловига тааллуқли бўлган ишлар рўйхати белгилаб қўйилган ва булар қуйидагилардан иборат:

  1. Фуқаровий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар;
  2. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир ишлар;
  3. Ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар;
  4. Ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
  5. Корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
  6. Чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар бевосита иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Иқтисодий судларда кўриладиган ишларнинг асосий қисмини иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар ташкил қилади ва бундай ишлар иқтисодий судга тааллуқли бўлади ва иқтисодий суди кўриб чиқишга хақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодекси 3-моддасида судга мурожаат қилишда низоларнинг тоифасига кўра қандай турдаги ҳужжатлар тақдим этилиши баён қилинган. Иқтисодий судда иш қўзғатиш учун манфаатдор шахслар, прокурор ёки қонун бўйича юридик шахслар, фуқаролар, давлат ва жамият ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг даъво ариза (ариза)лари асос бўлади.

Судья даъво ариза (ариза)ларни судга келиб тушган кундан бошлаб
5 кундан кечиктирмасдан якка тартибда иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёҳуд қайтариш масаласини ҳал қилади.

 

Шеробод туманлараро иқтисодий

судининг девонхона мудири

 Р.Х.Саматов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси