Ҳужжат билан«Ижара тоʻгʻрисида»ги қонунга ижарачининг ногирон боʻлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос боʻлишини бекор қилишни назарда тутувчи оʻзгартиришлар киритилди.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тоʻгʻрисида»ги Қонунга киритилган оʻзгартиришга коʻра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тоʻлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.
Шунингдек фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (мй.гов.уз) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз боʻлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг оʻсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.
Шу билан бирга «Фуқароларнинг жамгʻариб бориладиган пенсия таъминоти тоʻгʻрисида»ги Қонунга фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тоʻгʻрисида Пенсия жамгʻармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тоʻловларини олиши учун асос боʻлишини назарда тутувчи оʻзгартиришлар киритилди.
Шеробод тумани адлия бўлими ЮХКМ бошлиғи Б.Т.Улашев
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024