Шеробод тумани ҳокимлиги
САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги "Автомобил транспортида ёʼловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро ёʼналишлар боʼйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари коʼрсатишнинг маʼмурий регламентини тасдиқлаш тоʼгʼрисида"ги 636-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга асосан расмийлаштирилади.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЙИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан мазкур Регламентга мувофиқ шаклда автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдиради ёки ЙИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шаклларда сўровнома ва маълумотларни шахсан ўзи тўлдиради. Ариза берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификатсия қилишнинг тегишли воситалари (ЕРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ИД ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Давлат хизматларини кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ва автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия варақаларини бериш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЙИДХП орқали мурожаат этилганда белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Лицензияловчи орган сўровнома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан лицензия варақаси олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади, электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара шартномаси асосида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади, лицензияловчи орган мазкур Регламент асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва лицензия талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб бир иш кунида ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда уни лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (електрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЙИДХП орқали электрон равишда юборади. Давлат хизматлари маркази, ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалари тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

Сурхондарё вилоят Шеробод туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори Исломов Бекзод Садуллайевич

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси