Шеробод тумани ҳокимлиги
БУЗИЛГАН ҲУҚУҚ СУДЛАР ОРҚАЛИ ТИКЛАНМОҚДА (очерк)

Гарчи, меҳнат қилиш ҳуқуқи Асосий қонун ва бошқа қонун ости ҳужжатлар билан ҳимояланган бўлса-да, бироқ ҳозирга қадар иш берувчилар томонидан ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига салбий таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар чиқарилмоқда.

Жумладан, судга фуқаро Б.Б.Бозоров (барча Ф.И.Ш. ўзгартирилган) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ушбу аризасида у туман иқтисодиёт ва молия бўлимида Бюджет тўловлари мониторинги бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келганлигини, унинг меҳнат фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан интизомий жазо қўллаш муддати ўтган бўлса-да, у ғайриқонуний равишда эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини баён қилиб, суддан мазкур Бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, уни аввалги ишига тиклашни сўраган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Б.Б.Бозоров вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси тизимида кўп йиллардан буён ишлаб келиб, жумладан туман молия бўлимининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси мутахассиси лавозимида, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими мутахассиси лавозимида, Бюджет тўловлари мониторинги бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асосида Бюджет тўловлари мониторинги бўлинмаси бошлиғи Б.Б.Бозоров билан тузилган мазкур меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-банди қўлланиган ҳолда бекор қилинган.

Суднинг тегишли қарори асосида даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро Б.Б.Бозоров туман молия бўлимига Бюджет тўловлари мониторинги бўлинмаси бошлиғи лавозимига ишлаб тикланди.

Хулоса қилиб айтганда, Бош қомусимизда ҳамда меҳнат қонунчилигида белгиланган барча нормалар ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ва адолатли меҳнат шароитларида ишлашга тўла ҳақлилиги таъминлаб келмоқда.

З.Х.Хўжамуротов
Сурхондарё вилоят суди судьяси

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси