Шеробод тумани ҳокимлиги
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Маълумки, Президентимизнинг 2022 йил 07 март кунидаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий Дастур ҳам мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давомидир.

Мазкур Фармон ва Дастур асосида 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, жумладан, хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтириш, 2022 йил 01 апрель кунидан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилиши, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши қатъий белгиланди.

Ушбу Миллий дастурнинг амалга оширилиши хотин-қизларнинг жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида тенг ҳуқуқлар асосида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни яратишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада ҳар бир соҳада аёллар фаоллиги ортиб, жамият ҳаётидаги иштироки йил сайин кенгайиб бормоқда.

З.Э.Мавлонов
Сурхондарё вилоят суди судьяси

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси