Шеробод тумани ҳокимлиги
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ҳар қандай ижтимоий бошқарув каби жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш ҳам ўз таркибий элементлари, яъни бошқарув субъекти, объекти ҳамда улар ўртасидаги алоқа, амал қилиш ва ҳамкорлик муҳитига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-27-сон (2021йил 29 ноябрь) фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси»да жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиши белгиланган бўлиб, унда субъектларнинг ҳамкорлик бўйича асосий вазифалари белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролар билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, жамоат жойларида, шу жумладан йўлларда, транспорт ва туризм инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситалар фаолиятини  мувофиқлаштиради, улар ўртасидаги  ҳамкорликни ташкил этади ҳамда ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати субъектлари билан ўзаро ҳамкорликда, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларни  тасдиқлайди ва амалга оширади; ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, жамоат жойларидаги коммуникация, муҳандислик-техник воситалар ҳамда бошқа тизимларга қўйиладиган ягона ҳуқуқий талабларга риоя этиш чора-тадбирларини назорат қилади ва амалга оширади; тегишли ҳудуддаги жамоат жойларида қурилиш нормаларига, техник эксплуатация қоидаларига, коммуникация, экология,санитария,эпидемиология стандартлари ва талабларига риоя қилинишини назорат қилади; йўл ҳаракатини тартибгха солиш ва мавжуд транспортинфра тузилмасидан оқилона фойдаланиш чораларини  кўради; жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи субъектларни моддий-техник таъминлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя илиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир давлат дастурларини, ҳудудий ва идоравий дастурларни амалга оширишда иштирок этади, шунингдек, жамоат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Жамоат хавфсизлиги концепциясининг 5-бандида “жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлат идорралари ва тшкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролар хамда оммавий ахборот воситалари билан хамкорликда амалга оширилади”.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи  бўғинидан республика даражасигача самарали ҳамкорликдаги фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш борасида амалга оши рилигани слоҳотлар натижасида  ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг “республика–вилоят–туман–маҳалла” тизими асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз назорат қилиш механизмлари шаклланди Мазкур тизимнинг жорий этилиши, ички ишлар ва бошқа давлат органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш орқали мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш имконини бермоқда.

Ички ишлар органларининг республика миқёсида турдош соҳавий хизматлар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни таъминлашнинг ягона тизимини яратиш мақсадида, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-ҳаракати хавфсизлиги ва пробация хизматларини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди.

Департамент бошлиғи ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирларининг ягона мувофиқлаштирувчиси ҳисобланди. Шу билан бирга ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагилар, Жамоат хавфсизлиги департаментнинг жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасидаги асосий ва зифалари этиб белгиланган:

Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш,комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

Жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;

Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;

Вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч ва воситаларни марказлашган тарзда бошқариш тартибини самарали йўлга қўйиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳузурида ягона мувофиқлаштирилган идоралараро бошқарув тизими ташкил этилмоқда.

Республикада жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келган тақдирда ваколатли идораларнинг ҳаракатларини умумий мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш вазифаси ҳам Жамоат хавфсизлиги департаменти зиммасига юклатилган бўлиб, бу борада унинг қошида ягона идоралараро бошқарув штаби ташкил этилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини  самарали ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида ўзига хос бошқарув тизими жорий этилган бўлиб, унга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона «пойтахт минтақаси» тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширилади.

Ягона «пойтахт минтақаси» тамойили асосида ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг ҳам раислигида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилган бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаларининг бошлиқлари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Кенгаш йиғилишлари ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади ҳамда уларда пойтахт минтақасида криминоген ва ижтимоий вазиятни таҳлил қилиш натижасида аниқланган муаммоларни ўзаро ҳамкорликда ҳал этиш бўйича манзилли чоралар белгиланади.

Жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда пойтахтдаги барча ички ишлар  органлари фаолиятини, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқаруви ҳамда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси зиммасига, умумий бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилади.

Пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолиятини, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат  тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқарувини ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Ягона тезкор  бошқарув маркази ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Пойтахт ҳудудида криминоген ва ижтимоий вазиятни узлуксиз мониторинг қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилгани чки ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли куч ва воситаларини бошқариш;

жиноят, ҳодисалар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга тезкорлик билан муносабат билдириш, жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда ваколатли идораларнинг ҳаракатларини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш.

Ички   ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш куч ва воситаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ,туман ва шаҳар миқёсида мувофиқлаштириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосари–Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозими жорий этилган бўлиб, уларнинг бу борадаги асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:

патруль-пост  ва йўл-патруль хизмати бўлинмалари фаолиятини, шунингдек, маҳаллалар ва жамоат жойларида манзилли профилактик тадбирлар ўтказилишини мувофиқлаштириш;

муқаддам судланган ва пробация ҳисобига олинган шахслар билан ишлаш ҳамда ички ишларорганларининг тунги хизматини ташкил этиш.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек ,   фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси    ҳисобланади.

Профилактика катта инспектори Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ва унинг асосий вазифаларидан бири сифатида ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмалари вакилларининг фаолиятини мувофиқлаштириш юклатилган.

Хулоса ўрнида фикр ва мулоҳазаларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки, ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан кенг фойдаланилиши, жамиятда тинчлик, осойишталикни самарали таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қолаверса, давлат бошқаруви соҳасида ички ишлар органларининг роли, мавқеининг юксалишига, фуқароларимизнинг тизимга нисбатан ишончи ҳамда ҳурмати ошишига хизмат қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Ташкилий-тактик” Бошқарув мутахассислиги тингловчиси подполковник: Р.Р.Собиров

13 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси