Бугун, 7 январь куни ҳам қўриқхонанинг Хужанқон бўлимида шу каби тадбирлардан бири ташкил этилди. Унда инспекторлар томонидан бир қанча жойларга жонзотлар учун махсус озуқалар жойлаштирилди. Қишнинг қировли кунларида емиш топишга қийналган ҳайвонлар айнан шу ердан озиқланишади ва бу орқали уларни асраб қолиш ва қишдан беталофат чиқишларига эришилади. Бу каби тадбирлар қўриқхонанинг барча ҳудудларида олиб борилади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024