Шеробод тумани ҳокимлиги
Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар

Жиноят кодексининг 39-моддасида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди, деб кўрсатиб ўтилган. Бироқ ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилиши Жиноят кодексида умумий нормалар асосида мустаҳкамлаб қўйилган.

Бундан ташқари, шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди, деб Жиноят кодексининг
40-моддасида таъкидлаб ўтилган бўлса-да, жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади, деб жавобгарликка тортилиш асослари кўрсатиб ўтилган.

Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмаслиги Жиноят кодексининг 41-моддасида белгилаб ўтилган. Бироқ таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи, экология ҳалокати ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, асосли деб топилмайди.

Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда, шахснинг қилмиши жиноят эканлигини истисно қилувчи ҳолатлар келтириб ўтилган бўлса-да, содир этилган ижтимоий ҳавфли қилмиш ва унинг оқибати ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлмаса, ушбу қилмишни жиноят деб таъкидлаб бўлмайди.

 

 

                                     Б.Нормуродов                                Сурхондарё вилоят суди

                               судья катта ёрдамчиси

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси